"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин

29 июн 2026, 13:15
Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида янги ўйинчилар учун таркибда жой бўшатишни режалаштирмоқда.

"AS" нашрининг хабарига кўра, клубдаги бир нечта футболчиларнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Истиқболлари мавҳум бўлиб турган ўйинчилар қаторига ҳимоячи Рауль Асенсио, қанот ҳимоячиси Фран Гарсия, ярим ҳимоячилар Эдуарду Камавинга, Орельен Тчуамени ва Франко Мастантуоно, шунингдек, ҳужум чизиғи вакиллари Браим Диас ва Гонсало Гарсия киради.

"Реал" шу ёзда клубга қайтган ва кучайтирилиши керак бўлган йўналишларни аллақачон белгилаб берган Жозе Моуринью бошчилигида таркибни янгиламоқчи. Баъзи футболчилар билан хайрлашиш мадридликларга нуқтали харидларни амалга ошириш имконини бериши кутилмоқда. Бундан олдин клубнинг марказий ярим ҳимоячи ва вингерга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›