Анчелотти Чемпионлар Лигасида энг кўп ғалаба қозониш бўйича “Реал Мадрид” рекордини ўрнатди

Nozimov Nig'monxo'ja
13 дек 2023
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Унион Берлин”ни (3:2) мағлуб этиб, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ўйинлар сони бўйича Мадрид клуби етакчисига айланди

У мадридликлар сафида EЧЛдаги 42 ғалабасини қўлга киритди. Ундан аввалги рекорд “Реал Мадрид”нинг собиқ мураббийи Мигель Муньосга тегишли эди. Испаниялик мутахассиснинг ҳисобида 41 та ғалаба бор эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com