UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  0 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1

Анчелотти: "Боруссия"га урилган хет-трик Винисиусга кейинги йил "Олтин тўп"ни ютишда ёрдам беради" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Анчелотти: "Боруссия"га урилган хет-трик Винисиусга кейинги йил "Олтин тўп"ни ютишда ёрдам беради" (матбуот анжумани)

Кеча тунда Европа Чемпионлар лигасининг 3-тур беллашувларига старт берилганидан хабарингиз бор.

Мадридда мусобақанинг ўтган йилги финалчилари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда "Реал" биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, якунда 5:2 натижаси билан ғалаба қозонди. Ўйинда Винисиус 3та гол урди, бош мураббий Карло Анчелотти эса баҳс якунида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Реал Мадрид

Антонио Рюдигер - 60', Винисиус Жуниор - 62', Лукас Васкес - 83', Винисиус Жуниор - 86', Винисиус Жуниор - 90'

Лига Чемпионов . 3-тур

23/10/2024, 01:00

2
:
5
Тугади

Боруссия Д

Дониэлл Мален - 30', Джейми Байно-Гиттенс - 34'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 74642 томошабин

Бош ҳакам: Istvan Kovacs

45'
90'
60'  Антонио Рюдигер
60'  Килиан Мбаппе
62'  Винисиус Жуниор
71'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
83'  Лукас Васкес
85'  Родриго (Орельен Тчуамени)
86'  Винисиус Жуниор
87'  Винисиус Жуниор
90'  Джуд Беллингем (Арда Гюлер)
90'  Килиан Мбаппе (Дани Себальос)
90'  Винисиус Жуниор
30'  Дониэлл Мален
30'  Серу Гирасси
34'  Джейми Байно-Гиттенс
34'  Дониэлл Мален
55'  Джейми Байно-Гиттенс (Вальдемар Антон)
64'  Дониэлл Мален (Паскаль Грос)
76'  Юлиан Рюэрсон (Эмре Джан)
76'  Феликс Нмеча (Максимилиан Байер)

"Нима қилишимиз кераклиги аниқ эди ва жамоа иккинчи бўлимда сифатлироқ ўйнади. Бу жорий мавсумдаги энг яхши иккинчи бўлим бўлди".

- Биринчи бўлимда нима хато бўлди?

- Учрашувни бироз шиддат билан бошладик, шаклланган жамоа каби эдик, аммо прессингсиз қуйироқ тушиб ҳаракат қилдик. Рақиб эса ҳамма нарсани яхши назорат қила олди.

Биз 2 бор тўсинни пойладик, лекин жуда қўрқоқ кўриндик. Бу жамоа таваккал қилиб рақибга босим ўтказа олишини кўрсатди ва албатта бунинг учун бизда ресурслар бор.

- Танаффусда футболчилар билан нима ҳақида гаплашдингиз?

- Танаффус пайтида учта гол уриш ҳақида ўйлаш утопия (йўқ, ҳаёлий жой) деб ўйлайман. Диққатимизни майда деталларга қаратишимиз, кучли прессинг қилишни бошлашимиз керак, рақибга узатмаларни амалга оширишга имкон бермаслигимиз, ўзимиз сифатли тўп оширишларни ижро этишимиз ва курашларни ютишимиз керак... Қачонки курашларда устун келиб, яхши паслар берсангиз ўйин динамикаси ўзгариши мумкин ва бизнинг биринчи голимиздан кейин шундай бўлди ҳам.

- Винисиуснинг ўйинига баҳо берсангиз.

- Футболчилар иккинчи бўлимни Вини бугун ўтказгани каби ўтказиши камдан-кам учрайди. У ғайриоддий куч ва характер билан ўйнади.

- У "Олтин тўп"ни оладими?

- Ўйлайманки, Вини бу кеча учун эмас, балки Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишимиз учун ўтган мавсум қилган ишлари учун ғалаба қозонади. Бугунги 3та гол эса унга кейинги йил энг яхши бўлиши учун ёрдам беради, - деди Анчелотти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика