

Баҳс сўнгида футболчилар ўртасида низо келиб чиқди, яъни мезбонлар ҳужумчиси Роберт Левандовски ва меҳмонлар ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль ўртасида тўқнашув содир бўлди.
89-дақиқада Иэн Фрей Левандовскини йиқитди, бироқ бош ҳакам пенальти белгиламади. Шундан сўнг польшалик ҳужумчини ямайкалик ҳимоячининг жамоадошлари ўраб олишди.

Энг фаол ҳаракат қилган футболчи Родриго де Пауль бўлди. Аргентиналик ўйинчи Робертнинг кўкрагидан итариб, ўз ютуқлари билан мақтана кетди: "Сен кимсан ўзи, аҳмоқ?! Мен иккита Америка Кубоги ва Жаҳон Кубогини ютганман, сен нима қиляпсан?!"
Левандовски жилмайиб қўйди ва рақибидан нари кетди. Улар ҳакам томонидан сариқ карточка билан ҳам жазоланмади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Левандовски "Интер Майами" дарвозасига тўп киритди, Лео Месси жамоасидан эса Каземиро гол муаллифига айланди.



