Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"
25 дек 2024 16:30
Янгиликлар
Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа билан ғалаба қозониш истаги борлигини айтиб ўтди ҳамда мухлисларни келаси йил учун режаси борлигига ишонтирди.
"Шунчаки ғалаба қозонишни хоҳлайман, бунда Рождествонинг аҳамияти йўқ. Мен ҳам мухлислар каби жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан. Бироқ бунинг учун баъзи муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилишимиз ва барча саволларга жавоб топишимиз керак бўлади. Биз бу учун курашамиз", – деди мураббий.
"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 17-туридан сўнг 22 очко жамғариб, 13-ўринда бормоқда. "Қизил иблислар" Рождество байрамини 1989/90 йилги мавсумдан бери биринчи марта жадвалнинг қуйи ярмида кутиб олмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар