Алишер Никимбаев уч йил олдинги сирни очди
04 окт 2017 17:54
Янгиликлар
Алишер Никимбаев уч йил олдинги сирни очди
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев 2014 йилнинг 4 октябрь санасини ёдга олди.
"Уч йил олдин мен ўша пайтдаги Ўзбекистон терма жамоаси устози Миржалол Қосимов ва Бора Милутиновични учраштириш учун Абу-Дабидан Дохага учиб боргандим.
Бора терма жамоада маслаҳатчи-мураббий лавозимида ишлашга тайёр эди. Аммо келишув мен, Қосимов ва Борага таалуқли бўлмаган жиҳатлар туфайли амалга ошмай қолганди.
Айтганча Дохадан Абу-Дабига қайтиш учун чиптани ўз ҳисобимдан олгандим. Сўнгги йилларда бизнинг футболда ким ва қай тарзда ишлагани ҳақидаги кичкинагина факт эди", - деб ёзади Алишер Никимбаев фейсбукдаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 3 йил олдин сайтимизда Милутинович терма жамоада иш бошлашга яқинлиги ҳақида хабар чиққан эди.

Эшитдик-да: Милутинович ва ўзбек Ди Маттеоси МТЖда!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар