Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади

Sherzod Nurmatov
23 ноя 2025, 20:50
Ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев Камбоджадаги 5 йиллик фаолиятидан сўнг мазкур мамлакат терма жамоасида ўйнайдиган бўлди.

Футболчи 2019 йил "Сурхон"дан Камбоджанинг "Вишакха" жамоасига йўл олганди. 

29 ёшли футболчи бугунги кунда ҳам айнан шу жамоада ўйнамоқда. Мирзаев жорий мавсум 10 учрашувда майдонга тушди.

Марказий ярим ҳимоячи 2012 йил Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ASEAN Football