UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги Янгиликлар

Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги

Ўзбекистон Суперлигасида ҳар бир трансфер ойнаси клублар учун янги имкониятлар эшигини очади.

 Айнан тўғри амалга оширилган селекция ишлари жамоанинг иккинчи даврадаги ҳаракатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. 2025 йилги мавсумнинг ёзги трансферлар ойнаси ҳам бир қатор жамоалар учун бурилиш нуқтаси бўлди. Кимдир ўйинни мустаҳкамлади, кимдир ҳужумга куч қўшди, яна кимдир эса ёшларга ишонган ҳолда дарров самара олди.

Қуйида иккинчи даврада ўзини кўрсата олган, клубига реал фойда келтирган омадли тўққизта трансфер ҳақида батафсил тўхталамиз.

Дмитрий Яшин ("Машъал")

Муборакликлар сафига иккинчи даврада келган россиялик марказий ҳимоячи жуда ишончли дебют мавсумини ўтказди. Унинг қўшилиши "Машъал" мудофаа чизиғини барқарорлаштирди, жамоадаги катта муаммолардан бирини юмшатди.

Биринчисига нисбатан иккинчи даврада жамоа камроқ гол ўтказди:

— биринчи даврада — 28 гол

— иккинчи даврада — 20 гол.

Яшиннинг позиция танлаш маҳорати, орқа чизиқдан ҳужум бошлаш қобилияти жамоага катта ёрдам берди. У барча 15 та ўйинда майдонга тушиб, тез мослаша олди. "Машъал" Суперлига пропискасини сақлаб қолди — бу жараёнда Яшин ҳам муносиб улуш қўшди.

Бироқ унинг келаси мавсум тақдири номаълум: шартнома ярим мавсумга тузилган. Асрор Алиқулов футболчини "Шўртан"да кўрмоқчи экани айтилмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Заид Таҳсин ("Пахтакор")

Камолиддин Тожиев бош мураббий сифатида иш бошлагач, "шерлар" ўйини анча ишончли тус олди. Иккинчи давра арафасида мудофаани кучайтириш талаб қилинарди ва ироқлик ҳимоячи Заид Таҳсин айнан мана шу ечим вазифасини бажарди.

Янги жамоага мослашиш одатда вақт талаб қилади, лекин Таҳсинда бу жараён анча тез кечди. У орқа чизиқда дадил ўйнаши, тезлиги, стандарт вазиятлардаги фаоллиги билан ажралиб турди.

Легионер трансфер номини тўлиқ оқлади:

— Суперлигада 10 та ўйин, 779 дақиқа;

— Ўзбекистон Кубоги ғолиби.

Унинг шартномаси 2026 йилнинг 31 декабригача амал қилади. Демак, Таҳсинни кейинги мавсумда ҳам "Пахтакор" таркибида кўрамиз.

Алишер Одилов ("Нефтчи")

"Нефтчи" ҳужум чизиғини кучайтириш учун Нимели, Кожо ва Одиловни таклиф қилганди. Ҳамма асосий фойдани легионерлардан кутаётган бир пайтда, саҳнага айнан Алишер Одилов чиқди.

"Навбаҳор"дан келган форвард Фарғонада ўзини топди. Чемпионлик учун курашаётган жамоада Виталий Левченко ундан жуда унумли фойдаланди:

— 14 та ўйин

— 3 та гол

— 3 та ассист

Энг муҳими: Одилов "Қизилқум"га қарши ҳал қилувчи баҳсда жамоасига чемпионликни таъминлаб берди. Бу унинг фаолиятидаги илк чемпионлик ҳисобланади.

Клейди Даци ("Қўқон-1912")

2 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" ёзги трансферлар ойнасини жуда унумли ўтказди. Шохруҳ Гадоев ва Клейди Даци каби тажрибали футболчиларнинг келиши жамоага жон бахш этди.

Албаниялик форвард 3 та гол урди ва бу ўйинларда жамоа 9 очко қўлга киритди. Жон сақлаш учун курашаётган клуб учун ҳар бир очко олтинга тенг. Шу боис Даци иккинчи давранинг энг омадли харидларидан бири бўлди.

Хожимат Эркинов ("Пахтакор")

Собиқ "Пахтакор" тарбияланувчисининг жамоасига қайтиши клуб учун энг муҳим трансферлардан бири бўлди. Эркинов тез фурсатда ўйинга мослашиб, жамоага янги нафас бағишлади. Кубок финалидаги голи эса йилнинг энг қимматли урилган тўпларидан бири бўлди — айнан шу гол "Пахтакор"нинг ғолибликка эришишида ҳал қилувчи рол ўйнади.

Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

"Шўртан" Суперлигадан тушиб кетган бўлишига қарамай, Холдорхонов учун бу йил фаолиятидаги энг самарали мавсум бўлди. У аввал ҳеч қачон бир мавсумда 7 та гол урмаганди. Бу гал эса 15 та ўйинда 7 та тўп киритиб, ўзининг мақбул формасини кўрсата олди. Шу боис, у тушган жамоасининг натижасига қарамай, индивидуал тарзда энг омадли футболчилардан бири сифатида тилга олинди.

Жасур Жалолиддинов ("Сўғдиёна")

Бошковичга иккинчи даврада ўйинни ташкил қила оладиган, рақиб ҳимоясини бузиб киришни билган ижрочи талаб эди. Жалолиддиновнинг Жиззахга келиши "Сўғдиёна" учун айнан шундай ечим бўлди. Жасур жамоанинг асосий плеймейкерига айланиб, 15 та ўйинда юқори даражадаги ўйини билан тасир кўрсатди. У майдон марказида темпни назорат қилиб, шерикларига ҳавола етказишда катта масъулиятни зиммасига олди ҳамда аввалги ўйин амбициясига қайта бошлади.

Рустам Турдимуродов ("Сурхон")

Мавсумни "Андижон"да бошлаб, "Сурхон"да давом эттирган ёш ҳужумчи Термиз жамоаси сафида бўшлиққа тез ва ишончли кириб борди. Клубнинг ёшларга таянадиган сиёсати Турдимуродовга ўзини эркин кўрсатиш имконини берди. У 15 та ўйинда 6 та гол ва 2 та ассист билан "учар тулпорлар" ҳужумида асосий қаҳрамонлардан бирига айланди.

Матия Кривокапич ("Бунёдкор")

Качоррининг кетиши ортидан "Бунёдкор" ҳужумида бўшлиқ пайдо бўлганди. Кривокапич айнан шу ўринни тўлдириш учун таклиф қилинган бўлиб, у ишончни тўлиқ оқлади. Айрим жароҳатлар ўйинга таъсир кўрсатганини ҳисобга олмасак, 22 ёшли черногориялик ҳужумчи яхши мавсум ўтказди: 10 та ўйинда 3 та гол ва 2 та ассист. Унинг ҳаракатлари "қалдирғочлар" ҳужумида динамика ва тезкорликни кучайтирди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика