"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади
22 дек 2025 22:04
Янгиликлар
"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади
Янги мавсум учун таркибда ўзгаришларни бошлаб юборган Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз сафига тожикистонлик футболчини қўшиб олганини эълон қилди.
23 ёшли Алишер Шукуров энди навоийликлар шарафини ҳимоя қилади. Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳозиргача "Хўжанд" (Тожикистон"), "Тюмень" (Россия) ва "Динамо Тбилиси" (Грузия) жамоаларида тўп тепишга улгурган. "Қизилқум" ва Алишер Шукуров ўртасидаги битим 1 йилга мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар