"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ
29 ноя 2025 20:52
Янгиликлар
"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ
Захира ҳакамнинг “Красный аут?” деган маълумоти тўп кимдан чиқаётганини аниқлаштириш ва бош ҳакамга тўғри қарор қабул қилишда ёрдам бериш мақсадида айтилган. Бу — ўйин қоидаларига кўра рухсат этилган ва ҳакамлар бригадаси ўзаро ҳамкорлигининг одатий бир қисми ҳисобланади.
Бироқ ушбу ҳолат чоғида "Шўртан" жамоасининг 88-рақамли футболчиси ҳакамлар қарорига бевосита аралашишга уринган ва “қандай красный?” дея норозилик билдирган. Ўйин қоидаларига кўра, футболчининг ҳакамлар қарорига босим ўтказиши ёки мунозарали шаклда аралашуви спорт этикаси ва интизом талаблари билан мос келмайди.
Вазиятнинг ўзи ва видеоёзувлар шуни кўрсатадики, захира ҳаками бош ҳакамга ўз вақтида тўғри маълумот берган, натижада якуний қарор қоидалар асосида қабул қилинган. Афсуски, мазкур эпизод айрим ОАВ вакиллари томонидан нотўғри талқин қилинган ҳамда ҳолатнинг асл мазмуни нотўғри ёритилган.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи мазкур вазиятда ҳакамлар бригадасининг ҳамкорлиги тўғри бўлганини қайд этади ва барча футболчиларни ўйин давомида ҳакамлар қарорларига ҳурмат билан ёндашишга чақиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар