Александр Хомяков: "Зафар Тўраев асосий футболчи эди, аммо бизда алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ"
10 сен 2016 09:04
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Зафар Тўраев асосий футболчи эди, аммо бизда алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ"
"Нефтчи" - "Машъал" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Ғалабадан хурсандман. Ўйин учун режаларимизнинг барчаси амалга ошди. Биринчи таймда гол урдик, иккинчи таймнинг 20 дақиқасида гол ўтказмадик. Рақиб учрашув охирида деярли гол урмаётганини билардик. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Менимча Фарғонада анчадан буён юта олмаётган эдик. Менимча ўйин зерикарли бўлмади. Зафар Тўраев асосий футболчи эди, аммо бизда алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ. Ҳозирги тактикамизга Тўраев у қадар тушмаяпти, бироқ умид қиламанки у яна асосий таркибга қайта олади. Нега мусобақа жадвали охирида юрибмиз? Баъзи жойда омад келмади, баъзида мен хато қилдим, - дейди Хомяков.
"Машъал" матбуот хизмати
"Машъал" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар