

Сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, 28 ёшли футболчига "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда музокараларда наманганликлар устунликка эга бўлиб, Абдуллаевнинг айнан "Навбаҳор"га ўтиш эҳтимоли юқорироқ.
Абдулла Абдуллаев ҳозирда БААнинг "Дибба" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У ЖЧ–2026да Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди.
Абдуллаев БААя жамоаси таркибида 30 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассист бўлди.



