Александр Мочинов: "Мағлубиятда мен айбдорман"
12 авг 2016 22:05
Янгиликлар
Александр Мочинов: "Мағлубиятда мен айбдорман"
Олий лиганинг 18-тур доирасидаги "Обод" - "Насаф" (0:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов қатнашди.
- Авваламбор "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. "Насаф" футболимиздаги етакчи жамоалардан бири ва улар ҳозирги эгаллаб турган поғоналарига муносиб.
Бугунги мағлубиятда масъулиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Таркиб танлашда, ўзгаришларда хатога йўл қўйдим. Ўзгаришларни амалга оширишда адашдим.
Шоғуломов ўйинни кучайтира олмади? Ҳали айтиб ўтганимдек, мағлубият учун мен айбдорман. Бугун бутун жамоа кутилганидек ўйнай олмади. Захирадан майдонга туширган футболчилар эса ўйинни кучайтира олишмади. Ўйин ритмини аниқлашда хатога йўл қўйдим.
Олий лигада қолиш учун нечи очко етади? Тўғриси, буни ўйлашни ёки ҳисоблашни истамайман. Агарда ўйлаб қарасак, 23-24 очко элитада қолиш учун етарли бўлса керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар