

Италиялик мутахассиснинг эътирозлари иккита эпизодга тегишли. Ўйиннинг 41-дақиқасида "Сити" ҳимоячиси Марк Гехи Габриэль Вейга билан тўқнашиб кетди ва унинг бошига тирсаги билан зарба берди. "Порту" ярим ҳимоячиси жароҳат олди, ундан қон оқди, аммо бош ҳакам Шимон Марциняк "Ман Сити" ҳимоячисига ҳатто огоҳлантириш ҳам кўрсатмади ва видеотакрорни кўришга бормади.
Иккинчи бўлимда Йошко Гвардиол сариқ карточкаси бўла туриб, "Порту"нинг ҳужумини бузди, аммо иккинчи огоҳлантириш билан жазоланмади. Ушбу вазиятдан сўнг Гвардиол тезда Абдуқодир Ҳусановга алмаштирилди.
"Мен томоша қилган ўйинлар бўйича айтадиган бўлсам, Гехига карточка кўрсатиш мумкин эди, деб ҳисоблайман. Албатта, бу қизил карточкага тортарди", — деди Фариоли.



