UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0 16:09Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди  1

Акмал Холматов: "Диёр Холматов майдонга тушганда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан" Янгиликлар

Акмал Холматов: "Диёр Холматов майдонга тушганда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан"

Тақдир чархпалагини қарангки, бир пайтлар катта ёшли мухлислар Акмал Холматовнинг ўйинларидан бахраманд бўлишган бўлса, энди унинг ўғли яшил майдонда жавлон урмоқда.

Таиланд билан ўйиндан аввал Отабек Шукуровнинг жароҳат олгани дилимизни ҳира қилган бўлса, Диёр Холматовнинг дебютидаёқ голга қойилмақом ассистенлик қилгани кўнглимизни шунча кўтарди. Ўз ўғлининг терма жамоа либосида илк бор кўрган Акмал Холматовнинг фикрлари қандай?


- Таиланд билан ўйинни ҳар доимгидек яхши бошладик ва биринчи бўлиб гол урдик. Голгача ҳам хавфли вазиятларимиз етарлича бўлди. Бундан кейин ҳам гол урмасак бўлмасдида. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биз кучли терма жамоамиз. Буни кўрсатяпмиз ҳам. Биринчи голдан сўнг хотиржамликка берилишдими ёки бошқа сабабми тезда жазоланишди. Хурсанд қилгани яна ўйинга қайтишди ва ғалаба голини уришди. Шу куни Ўзбекистон кучли эди ва ҳақли ғалабага эришди. 

- Диёр Холматовга келсак, унинг учун хурсандман. Ота учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Фикримча, унинг дебюти яхши чиқди. Диёр шунчаки ўз профессионал ишини бажарди, тамом. Ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Пас берган пайтда ва голдан кейинги ҳолатда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан. Ишончим комил, Диёр юртимиз байроғини юқорига  янада кўтаради. Нима бўлганда ҳам ишлашдан тўхтамаслиги керак. Ҳаяжон? Диёр майдонга тушганда албатта менда ҳаяжон бўлади. Нима ҳам дердим хурсандман. 

- Қатар билан ўйинда устунлигимиз ҳамжиҳатликда. Йигитларга ортиқча гап ёки мотивация керакмас. Улар масъулиятни тушуниб туришибди. Тўғри, Қатар мезбон. Лекин бошқа терма жамоалар ҳам Ўзбекистондан қўрқиб турибди. Улар жароҳат олган дўстлари, жамоадошлари учун ҳам ютишлари шарт. Омад ёр бўлсин. 

- Тожикистоннинг бу натижаларини кутилмаган ёки кашфиёт демаган бўлардим, чунки уларда футболга эътибор ошган. Терма жамоа, футболчилар кучайган. Кучли мураббий, яхши психолог, мотиватор ишлаяпти. Иордания билан ўйинда Тожикистоннинг имкониятлари юқори. Яна қайтараман, финалда Ўзбекистон - Тожикистонни кўрсам хурсандчилигимнинг чеки бўлмайди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика