UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Суперлига 3-туридан жой олган баҳс якунланди.

Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2

Голлар: 39 - Жамбули Жигаури, 90+1 - Шоҳруз Норхонов

Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:45

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Рустам Чориев

AVAR: Александр Буров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов (97.Августин Чиди Квем, 46'), 5.Самандар Очилов (14.Абдул Рашид Абубакар, 67'), 7.Влатко Стояновски (34.Шаҳбоз Жўраев, 46'), 9.Иброҳим Ғанихонов (27.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 81'), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 13.Нуриддин Нуридинов (8.Сардор Абдураимов, 67'), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 22.Нуржаҳон Музаффаров, 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев.

Захира: 1.Азамат Сойибов, 4.Асадбек Хабибуллаев, 18.Илҳомжон Абдиғаниев, 99.Рафаэль Виашима Аягва.

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Илҳомжон Ваҳобов (7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 61'), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Олексий Шебетун (70.Шоҳруз Норхонов, 61'), 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров (14.Алишер Шукуров, 86'), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуруллаев, 31.Жамбули Жигаури (9.Шаҳзод Туропов, 81'), 77.Диёр Рахматиллоев (44.Ғиёсжон Ризақулов, 86').

Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 17.Акмалжон Музаффаров, 19.Илҳом Кенжаев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: 57 - Асрор Ғофуров, 62 - Нуржаҳон Музаффаров, 90+3 - Абдул Рашид Абубакар


90+8. Ўйин якунланди.

90+6. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади.

90+5. Абдул Рашид Абубакар "Қизилқум" футболчисини тирсак билан урди. Бош ҳакам аввалига сариқ карточка кўрсатганди, энди ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. Қизил карточка бўлиши мумкин.

90+3. Навоийликлар голдан илҳомланиб яна олдинга ўтмоқда. 

90+1. ГОЛ! "Қизилқум" ҳисобни иккитага оширди! Бурчакдан узатилган тўпни Шохруз Норхонов боши билан дарвозага йўллаб, гол урди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. "Қизилқум"дан яхши ҳужум. Дарвозага берилган зарба ҳимоячилардан ўтмади.

80. Зарба! Абубакарнинг зарбаси дарвоза устунига тегди!

79. Яхши зарба бўлди Жигауридан, дарвозабон қайтарди.

78. Қизиқ: "Машъал" бугунги ўйинда мезбон мақомида. Аммо ўйин Навоийда ўтмоқда. Шу боис навоийлик мухлислар мубораклик футболчилар ҳужумга ўтаётганда хуштакбозликлар қилмоқда.

72. Муртазоевнинг ерлатиб берган зарбаси жуда кучсиз бўлди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.

71. "Машъал"нинг жуда узоқ давом этган вазияти якуний зарбасиз тугади.

69. Ислом Кенжабоев яхши вазиятга чиқариб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

61. Икки жамоа ҳам иккитадан ўзгаришни амалга ошириб улгурди.

60. Муборакликлар бугун стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпти.

56. "Қизилқум" олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча жамоанинг ҳужумлари хавфли бўлмаяпти.

48. Квем бош билан зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Яна навоийликлар олдинга ўтмоқда. Уларнинг вазиятлари голга айланди, буёғига муборакликлар фаолроқ ҳаракат қилмаса бўлмайди.

39. ГОЛ! Жигаури ҳисобни очди! Барибир "Қизилқум" мақсадига етди! Жамбули боши билан дарвозани ишғол қилди.

38. Даҳшат вазият "Қизилқум"дан! Меҳмонлар вакиллари бир неча бор дарвозага зарба берди, аввал ҳимоячи, кейин дарвоза тўсини тўпни дарвозага киришига йўл қўймайди...

37. Навоийликлардан хавфли вазият! Шебетуннинг дарвозага йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

35. Хўш, ўйин зерикарли тус олаётганда нима қиламиз? Албатта, бошқа ўйинларга бироз назар соламиз. Айни вақтда - соат 20:22да "Нефтчи" Водий дербисида "Андижон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Тошкентда эса "Пахтакор" - "Навбаҳор" баҳси ноқулай об-ҳаво сабаб ҳали бошланмади. Ҳозирча камида ярим соатга кечикиши аниқ бўлиб улгурган.

27. Энди "Машъал" фаоллашди.

25. Стояновски!!! Ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди...

20. Хавфли вазият! Кенжабоевнинг узоқ масофадан берган зарбаси аниқ бўлди, тўпни дарвозабон қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса муборакликлар вакили майдондан ташқарига тепиб юборди.

15. Жигауридан чамаси 20 метрлардан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

11. Ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда, ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

8. Ўтган вақт мобайнида айтарли хавфли ҳужум кўрмадик. "Қизилқум" "ўз уйида" яхши ҳаракат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди!



- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 3-тур доирасидаги "Машъал" – "Қизилқум" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
10 мар 21:52:04
Arsenal 14
Barakalla Qizilqum. Qizilqum muxlislariga g'alaba muborak bo'lsin. Shu sovuqda o'ynagan futbolchilarga ham, muxlislarga ham raxmat
   
10 мар 21:31:35
STENLESS..R
Бечора Машъал Навоийда мезбон макомида уйлаб топганни калласига койиле Яна супер лигамиш
   
10 мар 21:27:21
Arsenal 14
O'yin Qizilqum maydonida bo'lyapdi. B.Vafoev stadionida emas, 10000 tomoshabin emas. To'g'ri yozinglar
(stadion im. Bahrom Vafoev) nima bu ahvol
   
10 мар 20:49:58
REAL MADRID
Azizbek Rustamovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qizilqum Mashal o‘yini komentida. To‘g‘risi xayron qoldim. Xech qanday, xech kimga nisbatan salbiy fikr yo‘qku
Ҳаа кўрдим. Тентакларам кўп-да. Нимаям деймиз энди
   
10 мар 20:34:14
Azizbek Rustamovich
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қайсисига минус босибди? Кўрмай қопман шекилли
Qizilqum Mashal o‘yini komentida. To‘g‘risi xayron qoldim. Xech qanday, xech kimga nisbatan salbiy fikr yo‘qku
   
10 мар 20:28:41
REAL MADRID
Azizbek Rustamovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ichini mog‘or bosib ketgan odamlaram ko‘pda. Fikringizga minus bosibdi.
Қайсисига минус босибди? Кўрмай қопман шекилли
   
10 мар 20:26:14
Azizbek Rustamovich
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
«Нефтчи» - «Андижон»; «Пахтакор» - «Навбаҳор»; «Динамо» - «Насаф». Бу турда ажойиб ўйинлар кутиб турибди ҳаммани.
Ichini mog‘or bosib ketgan odamlaram ko‘pda. Fikringizga minus bosibdi.
   
10 мар 18:56:36
REAL MADRID
«Нефтчи» - «Андижон»; «Пахтакор» - «Навбаҳор»; «Динамо» - «Насаф». Бу турда ажойиб ўйинлар кутиб турибди ҳаммани.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика