UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  2 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  15 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Акбар Усмонов: "Ҳозирча Мендез пенальтиларни менга ишонаяпти" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Ҳозирча Мендез пенальтиларни менга ишонаяпти"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон U-20 ҳамда Тожикистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Вакилларимизнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан кейин терма жамоамиз таркибида тўртта тўп киритган Акбар Усмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ҳам жуда оғир ўйин бўлди. Лекин, кечагидан керакли ҳулосалар чиқарган ҳолда тайёргарлик кўрган эдик ва бу ўз натижасини берди. Гарчи анча қийналган бўлсак ҳам, йигитлар астойдил ҳаракат қилишгани учун ғалабани қўлга киритдик деб ўйлайман. Бундан ташқари, бош мураббийимиз аниқ кўрсатмаларни берган эди, шу нарса ҳам ғалаба омили бўлди.

Кечаги учрашувга уларнинг ўйин услубидан умуман бехабар ҳолда тушган эдик, бугун эса қўшниларимиз ҳақида тушунча бор эди.

Пенальти ва дабл пенальтиларда ҳозирча Мендез менга ишонч билдирмоқда ва мен бу имкониятдан фойдаланаяпман", - дейди Акбар Усмонов.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика