Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?

Administrator
17 дек 2025, 00:31
Қатарнинг Доҳа шаҳрида FIFA The Best тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон номидан ушбу соврин учун терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро, Элдор Шомуродов ва шарҳловчи Даврон Файзиевлар овоз беришди. Якунда мукофотга Усмон Дембеле лойиқ кўрилди. Қуйида Ўзбекистон номидан берилган овозлар билан танишамиз.

Фабио Каннаваро биринчи ўринга Усмон Дембелени лойиқ кўрган. Мураббий иккинчи ва учинчи ўринларга мос равишда Ламин Ямал ҳамда Витиньяни жойлаштирган.

Элдор Шомуродов эса биринчи ўринга Рафиньяни қўйган. Иккинчи ўринда Усмон Дембеле, кейин эса Ламин Ямал қайд этилган.

Даврон Файзиевнинг танлови эса қуйидагича: 1. Усмон Дембеле, 2. Ламин Ямал, 3. Рафинья

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: fifa.com