

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ажойиб ўйин кўрсатаётканига қарамасдан нархи ўзгаришсиз қолди. Унинг айни вақтдаги нархи 5 миллион еврони ташкил этмоқда.
Бироқ чемпионатдаги қолган икки нафар футболчимиз Аббос Файзуллаев ва Ҳусниддин Алиқуловнинг нархи пастлади. Файзуллаевнинг нархи 1 миллионга арзонлашди ва у ҳозирда 7 миллион еврога баҳоланмоқда. Алиқуловнинг нархи эса 0,2 миллионга камайган. Энди ҳимоячимиз 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.



