Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"

Tolibjon Qosimov
18 дек 2025
Сэр Алекс Фергюсон 2013 йилда жамоалар мураббийни жуда кўп алмаштиришлари ҳақида гапириб ўтган экан.

"Баъзи инглиз клублари бош мураббийни шунчалик кўп алмаштиришади-ки, бу футболчиларга кийиниш хонасида кўпроқ ҳукмронлик қилиш имконини беради. Бу жуда хавфли.

Агар мураббий вазиятни назорат қилмаса, у жамоада узоқ вақт ушланиб қололмайди. Мураббий ҳар томонлама назоратни қўлга ола билиши зарур. Ўйинчилар сиз мураббий сифатида воқеаларни назорат қилиш мақомига эга эканлигингизни тушунишлари лозим".


Маълумот учун, Фергюсон 2013 йилда нафақага чиққанидан кейин Рубен Аморим МЮни бошқараётган ўнинчи мутахассис ҳисобланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: x.com/MartienBall