Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025, 12:24
Чоршанба куни кечқурун Лига Кубоги ярим финал жуфтликларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Амалдаги соврин соҳиби "Ньюкасл" "Манчестер Сити"га тўғри келди, "Арсенал" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги чорак финал қарама-қаршилиги ғолиби эса "Челси" билан тўқнаш келади.

Анъанага кўра, ҳар бир ярим финал икки ўйиндан иборат бўлади. Илк учрашувлар 2026 йил 12 январда, жавоб баҳслари эса 2026 йил 2 февраль куни бўлиб ўтади.

Лига Кубоги финали 22 март куни "Уэмбли" стадионида ўтказилади.

Лига Кубоги 1/2 финал қуръаси:

"Челси" – "Арсенал"/"Кристал Пэлас"

"Ньюкасл" – "Манчестер Сити"


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: efl.com