ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?
17 дек 20:21
Янгиликлар
ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ФИФА Кенгаши 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд даражадаги 727 миллион доллар ажратди – бу Қатардаги ЖЧ-2022 га нисбатан 50 фоизга кўп. Ушбу сумма иштирокчи аъзо-ассоциациялар ўртасида тақсимланади, бунда 655 млн доллар турнирнинг мукофот жамғармасини ташкил этади.
ЖЧ-2026 ғолиби 50 миллион доллар миқдорида мукофот пули олади, финалчига 33 млн доллар тўланади. Бронза медали соҳиби 29 млн доллар ишлаб топса, 4-ўринни эгаллаган жамоа – 27 млн доллар олади.
Чорак финалчиларга 19 млн доллардан, 1/8 финал иштирокчиларига 15 млн доллардан, 1/16 финалга чиққанларга – 11 млн доллардан берилади. Гуруҳ босқичидан чиқиб кетган иштирокчилар 9 миллион доллардан олишади.
Бундан ташқари, ЖЧ-2026 нинг ҳар бир иштирокчиси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 млн доллардан олади. Шу тариқа, турнирдаги иштирок учун ҳар бир ассоциация камида 10,5 млн доллар ишлаб олади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026даги иштироки учун камида 10,5 млн. доллар олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар