Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди

Khoja
17 дек 2025
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммолар ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Чемпионатларда италиялик футболчилардан кам фойдаланилмоқда, ундан ҳам камроқ эса ёш футболчиларга имкон берилмоқда. Бу эса миллий терма жамоанинг зарарига ишламоқда. Биз 2006 йилги ЖЧда ғалаба қозонишимиздан олдин чемпионатимизда жуда кучли италиялик футболчиларнинг рақобатини кузатканмиз. 

Ҳозирги вақтда ёшларга футболда техникани эмас, тактикани ўргатиш биринчи ўринга чиқиб олди. Футболга кираётган ёш одам қурилиши керак бўлган уйга ўхшайди: пойдевор тактика эмас, балки техника бўлиши керак. Ҳозирда Гасперинининг усуллари билан ёш футболчиларни яхшироқ ривожлантириш мумкин", деб фикр билдирган терма жамоамиз устози.


KhojaМуаллиф
Манба: Tuttosport