

Аввалроқ "Ал Насср"нинг 41 ёшли ҳужумчиси бош мураббий билан низо сабабли мамлакат терма жамоаси ихтиёрини тарк этган эди.
— Криштиану терма жамоадаги фаолиятини якунладими? Ёки у ҳали охирги сўзини айтмадими?
— У қилган ишдан сўнг, ўйлашимча, барча кўприклар ёниб бўлди. У учун ортга йўл йўқ. Лоақал — ушбу бош мураббий даврида.
— Ростданми?
— Роналду яна ўзини ҳаммадан устун қўйди. Аразлади. Терма жамоадан кетиб қолди. Ҳеч ким билан хайрлашмади, ҳеч кимга ҳеч нарса демади. Бу нормал ҳолатми? Ҳозир Португалияда футбол жамоатчилиги Криштиануни эмас, Жезушни қўллаб-қувватламоқда. Роналду аллақачон ҳамманинг жон-жонидан ўтиб кетди, шу жумладан терма жамоадаги шерикларининг ҳам. Меъдага тегди... Улар нима учун бир юлдузга, унинг рекордлари учун ўйнашлари кераклигини тушунишмасди! Уни капризлари қанчагача давом этиши мумкин?
— Сизнингча, айнан Роналду ушбу вазиятда ҳалокатли хатога йўл қўйдими?
— Менинг назаримда, ҳа. Одам ўз шахсий самолётига ўтирди ва учиб кетди... Нима хоҳласа, шуни қилади! Терма жамоа сардори, унинг етакчиси ўзини бундай тута олмайди. Ҳар доим ўз билганича яшайди. Терма жамоасиз. Роналду доимо ўз шартларини ўтказиб келди, терма жамоага ўз физиотерапевтларини, массажчиларини, яна кимдирларини олиб келди... Наҳотки бу нормал ҳолат бўлса? Ҳозир эса Криштиану миллий жамоадаги шериклари уни қўллаб-қувватлашига умид қилган эди. Лекин биз буни кўрмаяпмиз-ку. Терма жамоа усиз ҳам бемалол ўйнай олишини кўрсатди.
— Энди ушбу жамоанинг бош юлдузи ким?
— Гап шундаки, ҳеч ким кўрпани ўзига тортмаяпти. Ваҳоланки, бизда жаҳон миқёсидаги юлдузлар етарлича. Бруну Фернандеш, Витинья, Невеш, Нету, Рамуш... Лекин уларнинг бари бош мураббийнинг ғояларини қабул қилишди, бир ўйинчига ўз рекордларини янгилашга ёрдам берадиган футболчилар гуруҳи эмас, ягона жамоадек кўринишмоқда, — деди Барбоза.



