

"Шпорлар" бош мураббийи Роберто Де Дзерби муқаддам "Брайтон" қароргоҳида бирга ишлаган вингер билан қайта бирлашиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етадиган 29 ёшли ўйинчига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Митома "Брайтон" билан меҳнат шартномасини узайтиришга ошиқмаяпти.
Жорий мавсумда Митома сонининг орқа мушаги жароҳатидан фориғ бўлаётгани сабабли ўйинларда иштирок этмади. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 млн еврони ташкил этади.



