"Манчестер Сити" иши бўйича суриштирув бир неча йилга чўзилиши мумкин

3 окт 2026, 14:52
Англия Премьер-лигаси ва "Манчестер Сити" ўртасидаги ҳуқуқий суриштирув, агар клуб мавжуд барча ҳуқуқий механизмлардан фойдаланса, бир неча йилга чўзилиши мумкин.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, лига ичидаги апелляция жараёнининг регламентда белгиланган муддатларига қарамай, иш материалларининг ҳажми уларни узайтиришга имкон беради. Ҳуқуқ соҳасидаги экспертлар ҳам жараённинг АПЛнинг ички спорт юрисдикцияси чегарасидан ташқарига чиқиш эҳтимолини истисно қилишмади.

— Премьер-лига қоидалари апелляция процедурасини, кейин эса, эҳтимол, қўшимча арбитраж суриштирувини назарда тутади. Бундан ташқари, судга мурожаат қилиш имкониятини ҳам истисно этиб бўлмайди. Интизомий суриштирувнинг якуний ҳал этилиши — кейинги ҳар қандай даъволарни айтмаганда ҳам — яна йилларга чўзилиши мумкин, — деди Macfarlanes юридик фирмаси шериги Фред Сноуболл.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic