Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
18 июн 2025
Россия терма жамоасига Афғонистон жамоаси билан ўйнаш таклиф қилинди.

Бу ҳақда Афғонистон саноат ва савдо вазири ўринбосари Аҳмадулла Зоҳид хабар берди.

"Биз спорт вазирлиги ва футбол федерациясига икки давлат ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш ташаббуси тўғрисида маълумот берамиз.

Эҳтимолий учрашувга ижобий қараймиз. Афғонистон ўйиннинг Россияда ўтказилиши ғоясини қўллаб-қувватлайди, лекин сизни ҳам ватанимизда кутамиз ва Афғонистонга таклиф қиламиз", – деди Аҳмадулла Зоҳид Петербург халқаро иқтисодий форумида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Р-Спорт»