UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  0 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  5 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик" Янгиликлар

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3).

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3). 

Мазкур учрашувда жамоа сафида бир қатор футболчилар норасмий дебютини ўтказди. Ҳимоячи Абубакир Ашуров ҳам шулар жумласидандир. "Рубин" билан беллашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Умуман олганда "Рубин"га қарши учрашув қандай ўтди?

- Ўйин ажойиб ўтди, дея оламан. "Рубин" жуда кучли шу билан бирга ноқулай жамоа. Биз асосан рақибни иккинчи зонада кутдик, тўпга эга чиқиб тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Ҳисобга келадиган бўлсак, эътиборсизлик ва диққатни йўқотиш ҳисобига голлар ўтказиб юбордик. Бу ерда "Рубин" футболчиларининг маҳоратини ҳам айтиб ўтиш жоиз, деб ўйлайман. 

- Умарали билан гаплашишга вақтингиз бўлдими? Унинг "Рубин" ҳақидаги фикрлари қандай?

- Умарали билан ўйиндан олдин ва кейин ҳам гаплашдик. Кечки таомни бирга қилишга ва бемалол суҳбатлашишга ҳам улгурдик. Уни ва жамоадошларини Суперлигага қайтгани билан табрикладик. "Рубин" чемпионатга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. Жисмоний ҳолат устида ишлаш ва ўртоқлик учрашувлари орқали ўйинни шакллантиряпти. 

- РПЛ жамоасининг савиясини қандай баҳолайсиз? Суперлигадан ким билан солиштириш мумкин?

 "Рубин" жуда яхши ва тартибли жамоа. Барча позицияларда кучли футболчилар йиғилган. Ёшларга ҳам ишонч билдиришмоқда. Улардан янада ёрқин ўйин ва сермаҳсул натижалар кутяпман. Улар ҳозирда ажойиб спорт формасида. Бу учрашувдан келиб чиққан ҳолда, "Рубин"ни "Пахтакор" ва "Насаф"га ўхшатдим. Жамоа тўп назоратини қўлга олиб икки қанот орқали креатив ҳужумлар уюштиради.  

- Ҳозирда жамоанинг кайфияти қандай? Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетяпти?

- Мен ва менга ўхшаган янги футболчилар талайгина. Жамоа анча ёшартирилди. Машғулотлар анча қувноқ руҳда ўтмоқда. Ҳар бир машғулот ўтган сари футболчилар жамоа сифатида жипслашиб боряпти. Худо хоҳласа иккинчи даврада боримизни бериб, ўзимизни кўрсатишга жамоа учун ҳаракат қиламиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Турон"нинг мавсум якунидаги қайси натижасини қониқарли, деб ҳисоблаш мумкин?

- Афсуски, жамоа Ҳозирги охирги ўринда кетяпти. Биз ҳозирда шаклланиб боряпмиз. Суперлигада қолишга бор кучимизни ишга соламиз. Юқорироққа кўтарилишга интиламиз. Буни худодан астойдил сўраб қоламиз.

Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика