

“Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни бердик, вазиятлар яратдик ва ўйинни назорат қилдик. Бу финал эди ва биз меҳмонда эмас, тенг шароитларда ўйнашимиз керак эди, гарчи бу баҳона бўла олмаса ҳам.
Бугунги ўйин кўпроқ Лига 1 доирасидаги учрашувни эслатиб юборди. Агар лигада ривожланишда давом этишни истасак, бундай жиҳатларга эътибор қаратишимиз лозим.
Баъзи футболчилар кам машғулот ўтказган бўлса-да, аввалги спорт формамизга қайтишга ҳаракат қилмоқдамиз. Тўлиқ тайёр бўлиш учун ишлашда давом этамиз”, – деди Ҳакими.



