Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026, 15:44
АПЛни Ўзбекистонда намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлган "Setanta Sports" Ўзбекистон терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан суҳбатлашди.

Футболчи бир қанча саволларга қисва ва лўнда жавоб қайтарган.

- Нега 45-рақамни танлагансиз?

- Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида ўйнаган пайтимда – профессионал футболдаги дастлабки қадамимни 45-рақамда бошлаганман. Шунинг учун бу ерда ҳам 45-рақам.

- Марказий ҳимоячи ёки ўнг қанот ҳимоячи? Қайси позицияда ўйнаш сизга кўпроқ ёқади?

- Марказий ҳимоячи.

- Ҳозиргача фаолиятингиздаги энг яхши, энг эсда қоларли воқеа қайси?

- ПСЖга қарши "Ланс"даги энг охирги ўйиним.

- Агар нафақага чиққан ҳимоячилардан бирини идеал марказий ҳимоячи шерик сифатида танлаш имконияти бўлганида, кимни танлардингиз?

- Фабио Каннаваро.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Setanta Sports