

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Сумқайит" футбол клуби бош мураббий Вагиф Жавадов билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Жавадов мураббийлик фаолиятини клубимиз жамоаларидан бирида давом эттиради", – дейилади расмий хабарда.
Қайд этиш жоиз, Вагиф Жавадов "Сумқайит"ни 28 учрашувда майдонга бошлаб тушди ва 7 ғалаба, 6 дуранг ва 15 мағлубият қайд этди. Жамоа сўнгги бор Озарбайжон Премьер-лигаси 34-турида "Капаз"дан енгилган эди.
"Сумқайит" ҳозир 30 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.



