

- Уч очко олган бўлсак ҳам ўйиндан мамнун эмасман. Балки буни мавсум якунланаётгани билан боғласак бўлади. Айрим футболчилар жисмонан чарчаган бўлишлари ҳам мумкин. Бугунги ўйинни барқарор ўтказа олмадик. Ўйиннинг айрим фазаларида устунлик қилган бўлсак, айрим пайтларда жуда бўш кўриндик. Ҳа, ютдик, яхшироқ ўйин кўрсатишимизни кутгандим.
- Бугунги ўйин соат 2да бошланди. Футболчилар тетик кўриндими? Чунки ўйинларни бунчалик эрта бошламагандик?
- Бунга тўғри қараш керак. Бундай вақтларда машғулотлар ҳам ўтказмаганмиз ва кўникмаганмиз, десак ҳам бўлади. Бундай масалаларни мен ҳал қилмайман. Шу сабабли қандай ўйин кўрсатишимиз борасида кўп ўйладим. Балки шу сабаблидир, яхши ўйин кўрсата олмадик.
- 10 декабрь куни бизни финал ўйини кутмоқда. Ўша куни қандай об-ҳаво бўлишини билмаймиз. Жамоада чарчоқ борлигини айтяпсиз. Лекин ўртада "Бухоро"га қарши ўйин ҳам бор. Бу борада нима дейсиз?
- Бундай пайтдан чиқиб кета олиш ҳам керак. Чунки бундай пайтда йўқотишлар ва ортиқча ҳаракатлар камроқ бўлиши шарт. Осонлик билан йўқотиш мумкин ва шу сабабли нималарнидир йўқотиш эҳтимоли бор. Ушбу ўйиндан кейин навбатдаги учрашувга қандай ёндашишимизни ўйлаб кўрамиз. Барчасига қадам ва қадам қараймиз. Жуда узоқни ҳам ўйлаш шарт эмас, балки, ўйлаш ҳам керакдир. Лекин ҳар куни барчасига эришиб борамиз.



