

"Табрик учун раҳмат. Бугунги ғалабамизнинг асосий сабабчиси бош мураббийимиз. Сабаби, ўйиндан бир кун олдин қийин вазиятда ҳам умидсизликка тушмаслигимиз ва ғалаба қозонишимиз кераклигини таъкидладилар. Бугунги ўйинда ҳар хил вазият бўлиши мумкинлигини, ғалаба қозониш учун боримизни беришимизни тайинладилар. Мураббийимизнинг руҳлантиришлари бугунги ғалабамиз учун асосий сабаб деб ўйлайман. Сабаби бош мураббийимизда ҳам ғалабага бўлган иштиёқ, характер бор, буни бизга ўтказдилар ва мана, бугун ғалаба қозона олдик.
Ғалабадан сўнг доим ҳис-туйғулар яхши бўлади. Асосийси, бугун ютишимиз керак эди. Энг муҳими шу. Учрашувнинг энг яхши футболчиси бўламанми ёки йўқми, бу муҳим эмас. Биз учун энг муҳими ғалаба ва уч очко эди".



