

Таққослаш учун, АПЛда шу давр мобайнида 4 та, Ла Лигада эса 3 та голсиз дуранг қайд этилган.
Италия олий дивизионининг дастлабки 40 та учрашувида жами 121 та гол урилди — бу ҳар бир баҳсга ўртача 3,025 тадан тўп тўғри келади деганидир. Шу билан бирга, А Сериянинг 31 та ўйини давомида бирорта ҳам пенальти белгиланмади ва майдонда VAR орқали такрорий лавҳалар кўриб чиқилмади.
2026/27 йилги мавсум А Серияда жами 6 та дуранг қайд этилди ва уларнинг барчасида дарвозаларга тўп киритилган.
Италия чемпионатининг олий дивизионида "Рома" пешқадамлик қилмоқда (4 ўйиндан сўнг 12 очко). B Серия турнир жадвалини эса "Мантова" бошқариб бормоқда (4 ўйиндан сўнг 10 очко).



