"Милан" собиқ юлдузи Қатарга йўл олди

Sherzod Nurmatov
15 сен 2026, 16:20
Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби ярим ҳимоячи Исмоил Беннасер билан шартнома имзолади.

28 ёшли жазоирлик футболчининг аввалги жамоаси Загребнинг "Динамо" клуби бўлиб, у ерда "Милан"дан ижара асосида тўп сурган. 2025/26 йилги мавсумда у 19 та ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у "Марсель"да ҳам ижарада бўлган (12 та ўйинда 2 та узатма).

"Милан" ва футболчи 2026 йилнинг августида ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилган эди.

Аввалроқ Беннасер "Эмполи", "Тур" ва "Арсенал" клубларида ўйнаган. Жазоир терма жамоаси сафида 56 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланган.

Transfermarkt ўйинчининг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Reuters