Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" охирги марта "Локомотив"ни қачон мағлуб этган?

Iskandarov Abdulaziz
15 сен 2026, 17:28
Бироздан сўнг Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви бошланади.

Жамоалар шу кунгача кубок баҳсларида 9 маротаба тўқнаш келган. Мазкур тўқнашувларда мутлоқ устунлик "темирйўлчилар" томонида 6 ғалаба. 2 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган бўлса, 1 та беллашувда "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келган. "Бунёдкор"нинг ягона ғалабаси 2013 йилги мавсумда қўлга киритилган (2:0). Шундан сўнг икки клуб ҳозиргача яна 6 бор учрашишди ва бу ўйинларнинг барчасида "Локо" устунликка эга чиқди.

2025. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1
2022. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2 (пенальтилар сериясида 4:5)
2017. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1
2016. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1
2016. "Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0
2014. "Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0
2013. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:2
2013. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2
2006. "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:3

Маълумот учун, баҳс 18:30 да "Локомотив" стадионида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia