

Аввалроқ 30 ёшли футболчи учун "Фенербахче" ва "Боруссия" Дортмунд клублари даъвогар сифатида кўрилганди. "TBR Football" хабарига кўра, бельгиялик футболчини сафида кўрмоқчи бўлганлар қаторига Италиянинг "Наполи" ва "Аталанта" клублари қўшилган.

Неаполликлар "Болонья"дан Дан Ндой бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг Троссард номзодини кўриб чиқмоқда, бергамоликлар эса "Интер"га ўтиш ниятида бўлган Адемола Лукманнинг ўрнига футболчи қидирмоқда.
Transfermarkt экспертлари Леандро Троссарднинг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "канонирлар" билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум охирида якунига етади.



