"Арсенал" Гимараэс учун 70 миллион фунт таклиф қилади. "Ньюкасл" хавбеки ўтишни хоҳламоқда

23 июл 2026, 22:18
"Арсенал" Бруно Гимараэс трансфери бўйича янги таклиф киритади.

Лондон клуби "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси учун 70 миллион фунт таклиф қилади. Ҳозирча бундай шартлар “Ньюкасл”ни қониқтирадими-йўқми, бу номаълум.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи Англиянинг амалдаги чемпионларига қўшилмоқчи. "Ньюкасл" буни билади.

Гимараэс ўтган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC