

Клуб ўз баёнотида шундай ёзади:
"Клуб эгалари, раҳбарияти ва барча ходимлар мураббий Паоло Ваноли ҳамда унинг штабига жамоани бошқаришда намоён этган профессионаллик, иштиёқ ва жасорати учун миннатдорлик билдиради.
Бу осон йўл бўлмади, аммо мураббий ва унинг ёрдамчилари жамоанинг лигада қолиши учун катта меҳнат қилди. Бугун бизнинг ҳамкорлигимиз якунланмоқда, аммо эришилган натижалар учун ушбу мураббийга ўз раҳматимизни айтамиз".
Флоренция клуби ушбу мавсумда А Серия турнир жадвалида 42 очко билан 15-ўринни эгаллади.
Маълумотларга кўра, жамоанинг янги бош мураббийи этиб Фабио Гроссо тайинланиши кутилмоқда.



