Ваноли "Спартак" бош мураббийига айланди

Alisher
17 дек 2021, 13:53
Антонио Контенинг собиқ ассистенти Паоло Ваноли "Спартак" бош мураббийига айланди.

Москва клуби бу ҳақда ўз расмий сайтида маълум қилди.

49 ёшли италиялик мутахассис клуб билан бир йилга узайтириш имконияти билан 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Спартак" Руй Виторияни истеъфога чиқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: spartak.com