

Тўпланган маълумотларга кўра, ташкилотнинг ЖЧ-2026дан олган умумий тушуми 15 миллиард долларни ташкил этди. Бу ФИФА тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Даромаднинг кескин ортишига иштирокчи терма жамоалар сонининг 48 тага кўпайтирилгани, ўйинлар сони ошиши, телетрансляция ва ҳомийлик шартномаларининг кўлами кенгайгани ҳамда чипталар савдоси асосий омил бўлди.
Шу тариқа, АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида кечган ЖЧ-2026 нафақат майдондаги рекордлар, балки мана шундай ҳайратланарли рақамлар ва тижорий муваффақиятлар билан ҳам тарихда қолмоқда.



