"Бавария" ярим ҳимоячиси "Милан"га ўтишга яқин

Sherzod Nurmatov
8 май 2026, 13:35
ESPN мухбири Хавьер Родригес Паскуалнинг сўзларига кўра, "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка тез орада "Милан" аъзосига айланади.

Манбанинг хабар беришича, "Милан" тез орада Мюнхен клуби билан шартномаси шу ёзда тугайдиган 31 ёшли немис футболчисининг трансферини якунлайди. "Бавария" январь ойида у мавсум охирида кетишини эълон қилганди.

Горецка "Бавария"га 2018 йилнинг ёзида "Шальке"дан ўтганди. 30 ёшли футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 45 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN