"Милан" "Бавария" футболчиси билан келишувга эришди

8 май 2026, 10:55
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка "Милан"га ўтишга яқин.

ESPN хабар беришича, италиялик клуб мавсум охирида эркин агентга айланадиган ҳавбек билан шартнома имзолашга яқин қолган.

Жорий Бундеслига мавсумида Горецка 29 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Аввалроқ 31 ёшли футболчига "Интер" ва "Ювентус" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: ESPN