"Ювентус" "Барселона" ҳужумчиси Бардагжини ижарага олмоқчи

19 апр 2026, 13:15
"Ювентус" "Барселона" ҳужумчиси Руни Бардагжини ижарага олмоқчи.

Туринликлардан ташқари, "Монако”, "Порту" ва "Бетис" ҳам қанот ҳужумчисини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Бардагжининг ўзи ёзда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижара вариантини кўриб чиқиши мумкин. Айни пайтда "Барселона" футболчини ҳатто ижарага ҳам қўйиб юбормоқчи эмас. Бундан ташқари, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам футболчидан жуда мамнун.

20 ёшли Бардагжи 2025/26 йилги мавсум Ла Лига мавсумида 16 та ўйинда битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Манба: Mundo Deportivo