Суперкомпьютер Ла Лига старти олдидан "Барселона" ва "Реал"нинг чемпионлик имкониятларини баҳолади

12 авг 2026, 09:45
Opta суперкомпьютери 2026/2027 йилги мавсум старти олдидан "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клубининг Испания Ла Лигасидаги чемпионлик имкониятларини баҳолади.

Олинган маълумотларга кўра, "Барселона"нинг совринни қўлга киритиш имконияти 45,2 фоизни, "қаймоқранглилар"да эса бу кўрсаткич 32,3 фоизни ташкил этади. Мадриднинг "Атлетико" клубининг турнирдаги ғалаба қозониш эҳтимоли 8,4 фоизга тенг.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра "Барселона" Испания чемпиони бўлди. Каталония жамоаси 38 та ўйинда 94 очко тўплади. "Реал" 86 очко жамғариб, иккинчи ўриндан жой олди.

Ла Лигада 2026/2027 йилги мавсум 15 август куни старт олади. 1-турда "Барселона" ўз майдонида Бильбаодан "Атлетик"ни қабул қилади (27 август), "Реал" эса ўз майдонида бир кун олдин "Реал Сосьедад" билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›