"Барселона" вингери Руни Бардагжи тиббий кўрикдан ўтди, натижада унда ўнг тиззанинг хочсимон бойлами узилгани аниқланди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
20 ёшли футболчи машғулот вақтида жароҳат олган. У жарроҳлик амалиётини ўтайди. Унинг 6–7 ойга сафдан чиқиши кутилмоқда.
Бардагжи "Барселона"га 2025 йилнинг ёзида "Копенгаген"дан ўтган эди.