"Арсенал" "Ювентус" юлдузини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

10 авг 2026, 00:11
"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда журналист Давид Орнштейн хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳужумчи трансфери бўйича музокараларни "Арсенал" олиб бормоқда. Лондон клуби шартнома тузишга яқин турибди.

Трансфер суммаси 80 миллион фунт стерлингни ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, Йилдизнинг ўзи "Арсенал"га ўтишни талаб қилмоқда ва "Ювентус"дан кетишини тезлаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/David_Ornstein

Сўнгги янгиликлар

Барча ›