Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи

Khoja
1 мар 2026
"Барселона"нинг 18 ёшли форварди Ламин Ямал Испания Ла Лигасининг 26-турида "Вильярреал"га қарши ўйинда (4:1) голлар урди.

Шу тариқа испан вингери ХХI асрда топ-5 лигаларда 19 ёшга тўлмаган ҳолда 25 гол урган биринчи футболчи бўлди. Бу ҳақда Opta Sports телеграм-канали хабар берди.

Каталония клубининг қанот ҳужумчиси Марселино Торал жамоаси дарвозасига хет-трик қайд этди. Испаниялик футболчининг Ла Лигадаги статистикаси: 95 ўйинда 27 гол.

Жорий мавсумда Ямал клуб учун барча турнирларда 31 ўйин ўтказиб, 16 гол урди ва 13 та голли узатма берди.


KhojaMuallif
Manba: Opta Sports