

Винисиус Жуниор "Жирона"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан ғазабланди.
"Реал" қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лиганинг 14-турида "Жирона"га қарши ўйинда (1:1) ҳакамлик қилишдан норозилигини билдирди.
Movistar Plus’нинг El Día Después кўрсатувида ўйиннинг 5-дақиқасида олинган лавҳалар намойиш этилди. Бразилиялик футболчи ҳакамдан шундай шикоят қилди:
"Бу ақлдан озиш, бу ғайритабиий ҳолат. У бирорта ҳам қоида бузилишини қайд этмади, бу ақлдан озиш. Ит эмган."
Учрашувнинг бош ҳаками Рикардо де Бургос Бенгоэчеа эди. "Реал Мадрид" ушбу баҳсда дуранг қайд этди.



