Терма жамоа машғулотидан фотомақола. Алижонов қайтди, Сергеевда — беш

Iskandarov Abdulaziz
15 июн 2026, 12:00
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги стартига қизғин руҳда тайёргарлик кўрмоқда.
502849.jpg

Миллий жамоанинг навбатдаги машғулоти юқори кайфият ва жўшқин муҳитда ўтди. Жамоа аъзоларининг юзида масъулият билан бирга ишонч ҳам сезилиб турибди. Машғулот жараёнидан олинган кадрлар футболчиларнинг руҳий ҳолати ва йиғин муҳитини яққол намоён этмоқда.

502860.jpg

Узоқ вақтдан сўнг майдонга қайтган Ҳожиакбар Алижоновнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани албатта қувонтирди. Сабаби ўнг қанот билан боғлиқ камчиликларимиз кўриниб турган эди.

502855.jpg

Терма жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Игорь Сергеев қўлидаги “бешлик” ишораси билан эътибор марказида бўлди. Умид қиламизки, бўлажак ўйинда ҳам терма жамоамизнинг иши беш бўлади.

502862.jpg

Ўлмасалиев эса машғулотларда фаоллиги ва дадил ҳаракатлари билан кўзга ташланди. Унинг кайфиятидан ҳеч қандай босим ёки қўрқув сезилмайди — аксинча, футболчи ўз имкониятларини намойиш этишга шай эканини кўрсатмоқда.

502845.jpg

Аббос Файзуллаев бугунги кунда терма жамоамизнинг муҳим футболчисига айланиб улгурди. У саралашда Қатар, КХДР, Эрон дарвозасини ишғол қилган эди. Барча футболчилар қатори Аббосда ҳам кучли ишонч сезилиб турибди.

502848.jpg

Ўзбекистон терма жамоасининг Нестеровдан кейинги биринчи рақамли посбони, чунки Нестеровдан сўнг термамиз дарвозасига ишончли кипер етишмаганди. Суратда Ўткир Юсупов Каннаваронинг ёрдамчиси билан нима ҳақида гаплашаётган экан?

502846.jpg

Абдувоҳид Неъматовда кайфият позитив. У дарвозада Юсупов билан рақобат олиб боришга тайёр. Умуман таркибдаги 3 нафар кипер ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнашга муносиб дея оламиз.

Маълумот учун, Колумбияга қарши баҳс Тошкент вақти билан 18 июнь куни 7:00 да старт олади. Вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ҳомийларимиз: CAU, “InfinBank”, “AKFA”“Ucell” “TT LLC”“Black Cofee”“OfoTour”

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia